13K53Telegramda ochish
Тажриба майдони - Ўзбекистон! "Ҳошимов иқтисодиёти"нинг қайсидир сонларидан бирида талабалар учун иқтисодиёт қонунлари амалда қандай ишлашини кўрсатиш учун Ўзбекистон зўр мисол бўла олиши мумкинлиги ҳақида айтилганди. Масалан, протекционизм қанчалар зиёнлиги ҳақида 10та маъруза тинглагандан, талабани Ўзбекистонга юбориш ва протекционизм оқибатларини ўз кўзи билан кўриши кўпроқ самара беради. Шу кунларда Тошкент вилоятининг Бўка ва Чиноз туманларида Нобель мукофотини қўлга киритган Абижит Банержи, Эстер Дюфло ва Майкл Крамернинг илмий изланишларини тажрибадан ўтказишмоқда экан. Бу уч иқтисодчи 2019 йилда глобал қашшоқликка қарши кураш бўйича тажрибавий ёндашув тадқиқотлари учун Нобель мукофотига муносиб кўрилган. Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги шафеълигида ўтказилаётган тажрибаларда 1152 та уй хўжаликлари иштирок этипти. Кузатувлар якуни бўйича олинган маълумотлар асосида, хусусан Ўзбекистонда камбағаллик чегарасини аниқлаш, “яшаш минимуми” ва “истеъмол саватчиси” бўйича ҳисоб-китоб ишларини якунига етказиш режалаштирилаётганлиги айтилган.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin