Эгилган бош энди асло бош эмас...
10 йилча аввал бир дўстим "Мажнун" романини ўқиб туришга олиб, қайтиб бермаганди. Шундан буён бу романни излайман.
Роман муаллифи Мирзакалон Жўраевни фанатик ақидапастлар ўлдириб кетишган дейишади. Бу қанчалик ҳақиқат, менга номаълум. Муаллиф ва унинг ҳаёти тўғрисида деярли ҳеч нима маълум эмас. Лекин "Мажнун"да автобиографик излар яққол кўриниши инобатга олинса, Мирзакалон Жўраев замон ва маконнинг одами бўлмаган.
«Akademnashr» нашриёти катта ишга қўл урибди. Нашриёт Мирзакалон Жўраевнинг асарларини тўплаб, китоб кўринишида нашр қилишни режалаштирмоқда экан.