"Мадаминбек. Қонли гуллар водийси"
Мураккаб давр, қалтис лаҳзалар, алғов-далғов воқеалар майдонга улуғ шахсларни олиб чиқади. Юз йил аввал миллатимиз бошига тушган кўргуликларни кўпга келган тақдир, синов экан, индамасак ўтиб кетади, дея қабул қилмаган, совет истилосига қарши тенгсиз курашга чиққан ўғлонлардан бири Мадаминбек бўлган.
Афсуски, Мадаминбек тўғрисида кўп ёзилмади, ўрганилмади. Халқимиз ўзининг мард қаҳрамони тўғрисида фақат оғиздан-оғизга ўтиб келаётган эртакларга айланиб кетган ҳикоялардан ёки Мадаминбек шахси қора бўёқлар билан тасвирланган совет фильмларидан билади холос. Масалан, дадам раҳматли Ўшга, Холхўжа қўрбоши томон кетаётган Мадаминбек ва унинг йигитлари Қовунчи қишлоғида бир кеча қўнишгани, ўша тунда Аравонга йўл олган қизил аскарларнинг битта катта отрядини йўқ қилганини кўп ва хўб тасвирлар айтиб берарди.
Мадаминбек шахсига ҳатто мустақиллик йилларида ҳам кўп эътибор бўлмаган. Совет малайлари номи билан аталган кўчалар, майдонлар, ҳиёбонлар бўлсада, Мустақил Ўзбекистонда Мадаминбек номига ҳеч бир ёдгорлик йўқ.
Бахтиёр Абдуғафурнинг "Мадаминбек. Қонли гуллар водийси" романи мана шу бўшлиқни бироз бўлсада тўлдиради. Роман равон, ортиқча бўёқларсиз, тарихий манбалар мундарижасида ёзилган.
Нархи 45 минг сўм. Харид учун @akademsavdo'га мурожаат қилинг.
- https://telegra.ph/file/d7cbf225fa91a7be89ac5.jpgtelegra.ph
- https://t.me/Akademnashr/1769@Akademnashr