Ушбу постни тушунмаган болажонлар учун шарҳ:
Алишер Шодмонов Соғлиқни сақлаш вазири лавозимидан Тошкент тиббиёт академиясига ректор қилиб ўтказилди.
Лазиз Тўйчиев Тошкент тиббиёт академияси ректорлигидан Президент маслаҳатчиси ўринбосарига айланди.
Амрилло Иноятов Президент маслаҳатчиси ўринбосари лавозимидан Соғлиқни сақлаш вазири биринчи ўринбосари лавозимига ўтказилди.
Абдуҳаким Ҳожибоев эса Соғлиқни сақлаш вазири биринчи ўринбосарилигидан Соғлиқни сақлаш вазири лавозимига кўтарилди.
Тўртта лавозимдаги тўртта эски одам бир-бири билан ўрин алмашипти холоску, дерсиз?!
Қўшилувчиларнинг ўрни ўзгаришидан натижа ўзгармаслигини, бу билан Ўзбекистон тиббиётида заррача ўзгариш бўлмаслигини билишмайди деб ўйлайсизларми, болажонлар?!
Жуда яхши билишади, лекин бундай ўрин алмаштиришлар Ҳожибой Тожибоев айтганидек ўша ўрин алмаштириш билан машғул бўлганларга "ҳамиша выгодно".
- https://t.me/the_bakiroo/1597@the_bakiroo