13K75Telegramda ochish
Ҳокимларнинг айланиши ҳақида Ўтаётган ҳафта ҳокимларнинг ўрин алмашишлари билан эсда қоладиган бўлди. Балки келаси ҳафта ҳам бу жараён, балки вилоятлар, балки туманлар даражасида давом этар. Арифметикада қўшилувчиларнинг ўрни алмаштирилса натижа ўзгармайди. Ўрин алмашаётган ҳокимларнинг ўрин алмашинуви натижани ўзгартирадими ёки йўқ, бир нима дейиш қийин. Лекин бир нарса аниқ. Ҳокимларнинг сифати ва иш тутуми инобатга олинса, уларнинг масалан, ҳукуматга қўшилиши ҳукумат сифатини яхшиламайди. Улар қарор қабул қилиш даражасини ўзларининг, яъни ҳокимларнинг даражасига олиб тушишади. Бизга шу керакми? Йўқ. Бизга қоидалар ва институционал механизмларда иш кўрадиган ёш, профессионал ва технократ ҳукумат керак. Шунинг учун ҳокимларнинг пастда, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар миқёсида айланиб юравергани маъқулроқ кўринади. Натижа бўлмаса ҳам майли. Халқ барибир улардан мўъжиза кутаётгани йўқ.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin