17K234Telegramda ochish
Салтиков-Шчедрин ўз даврининг ўғри ва муттаҳамлари ҳақида "Ҳодисалар кучи" мақоласида ёзади: "Охирги воқеаларни тушунтириб берадиган биринчи масала - бу дунёимизни тўлдириб турган саноқсиз паразитларнинг ватанпарварлик ҳодисасига муносабатидир. Ҳар бир қадамда қуйидагича фикрлашларга рўпара бўласан: "ҳа, тўғри N ғазнани ўғирлаб ётипти, лекин у ватанпарвар" ёки бўлмасам "тўғри, N бир қанча одамни қашшоқлаштириб хонавайрон қилди, лекин у қанақа христиан одам, биласизми?". Бундай фикрлашлар бизнинг виждонимизни ўлдирмаётгани у ёқда турсин, балки ҳатто ҳайрон ҳам қолдирмай қўйган". Қачонки ҳукумат ватанпарварлик ҳақида гапиришни бошласа, демак кимдир, қаердадир ниманидир ўғирламоқда, деган хулоса ҳам Салтиков-Шчедринга тегишли дейилади. Яна раҳматли Жванецкий айтади: Ватанпарварлик - бу биз бошқалардан ёмонроқ яшашимиз лозимлигини аниқ, тиниқ, яхши далиллаган ҳолда тушунтиришдир. Толстой оқсоқол "Ватанпарварлик ва христианлик" рисоласида ёзади: "Ватанпарварлик ўзининг оддий, тушунарли ва шубҳасиз маъносида ҳукмдорлар учун ҳокимиятпарастлик ва ғараз мақсадларга етишиш қуролидир, бошқарилувчилар учун эса инсоний шараф, ақл, виждондан воз кечиш ва ким ҳокимиятда бўлса ўшанга қуллардек бўйсуниш демакдир. Ватанпарварлик - қулликдир. Маълум бўлишича, энди мактабларда ҳамма гимн айтар экан, танаффусда эса Ватан ҳақида қўшиқ ва шеърлар эшитилиши керак бўлади. Тавсия этилган қўшиқ ва шеърлар рўйхати ҳам бор дейилмоқда. @the_bakiroo

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin