Ҳар бир ўзбекистонликка бир ойда 64 граммдан мандарин
"Мандарин ейишдан қисилган ўзбекистонликлар" постидан кейин айримлар "жа унчаликмасда, оширвордиз, ерга урвордиз" қабилида муносабат билдиришганди.
Қарангки, Статистика қўмитаси Ўзбекистонга цитрус мевалар импорти борасидаги маълумотларни эълон қилди.
Унга кўра, ҳар бир ўзбекистонлик ҳиссасига 1 ойда 64 грамм мандарин тўғри келади. Агар Ўзбекистонда цитрус мевалар етиштирилмаслиги инобатга олинса, ўртача ўзбекистонлик ҳар ойда 75 грамм банан, 7 грамм апелсин, 1 граммдан ананас, 0,08 грамм авакадо истеъмол қилаяпти, деб ҳисобласа бўлади.
Албатта бу ўртача рақамлар. Кимдир ҳаётида умуман ананас ёки авакадо емаган, кимдир килолаб ейди. Чунки абсолют қашшоқлар ва бебилиска бойлар Ўзбекистон учун нормага айланиб бўлди. Масалан, мен мутлақо тасодиф сабаб 2020 йил январь ойи охирларида нақ 1 кило авакадо еганман (ҳаётимда биринчи марта). Бу дегани бошқа 12500 ўзбекистонлик ҳисобига тўғри келадиган авакадони еб қўйган чиқаман (шу ишим учун ҳалигача ўзимни айбдор ҳис этаман).
Статистика қўмитаси қайси хўжалик субъектлари цитрус мевалар импорти билан шуғулланаётгани, яъни цитрус қироллари ким эканини очиқламаган. Умид қиламиз, бир кун келиб дунёдаги энг қашшоқ мамлакатлардан бирига монопол йўл билан цитрусларнинг дунёдаги энг қиммат нархларда етказаётганлар номи ҳам афкорга ошкор бўлади.
@the_bakiroo
- https://t.me/the_bakiroo/1799@the_bakiroo
- https://t.me/usmonabdurasulov/673@usmonabdurasulov