19K259Telegramda ochish
Мандарин нархлари мисолида таланаётган ўзбекистонликлар Монополияга қарши кураш қўмитаси мандарин импорти ва нархлари шаклланишида тўсиқлар, муаммолар, ҳамда импорт қилувчи корхоналар ўртасида келишилган харакатлар мавжудлигини ўрганган. Биргина иқтибос келтираман: "Хитой мандарини бўйича харажатлар таркиби қуйидагича бўлган: - 1 тонна Мандарин (Хитой кичик) харид нархи 12 125 000 сўмни; - 1 тонна Мандарин учун Транспорт харажати 15 750 000 сўмни (1500 $); - 1 тонна Мандарин учун Божхона божи 4 410 000 сўмни (20%); - 1 тонна Мандарин учун ҚҚС 2 064 000 сўмни (15%); - Бир марталик сертификатлар ва рухсатномалар учун 2 627 300 сўмни; - 1 тонна Мандарин учун бошқа харажатлар 1 500 000 сўмни; Жами харажатлар 1 тонна мандарин учун 38 500 000 сўмни ташкил этган". Бир неча центлик мандарин қандай қилиб бир неча долларга айланмоқда? Айбдорлар номи очиқ ойдин ёзилмаган бўлсада ўзбекистонликларни мандарин воситасида қашшоқлаштираётганига алоҳида ишоралар берилган. Булар: Божхона; Карантин текшируви; “Ўзстандарт” агентлиги; Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги; Бозорни бўлишиб олган ва ҳар бирининг ортида камида бирон ҳоким ё вазир турган импортчилар. Таҳлил якунида қўмита вазиятни ўнглаш учун жуда яхши таклифлар берган. Лекин мозористонда "ҳайя алас салаҳ" хитобини ким эшитади? @the_bankiroff

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin