16K118Telegramda ochish
Мандарин ейишдан қисилган ўзбекистонликлар ва нарх назорати ҳақида Ўтган ҳафта охирида бозорларда яна нарх-наво назорати тадбирлари бошланди. Афсуски, нарх назоратига жалб қилинадиган муассасаларнинг ҳам тинкасини қуритадиган, асосий ишидан қолдириб, фойдасидан зарари кўпроқ бу самарасиз ҳаракатлар биринчиси ҳам, охиргиси ҳам эмас. Ақл ишлатиши керак одамларнинг бозораро тентирайдиган мардикорга айлантирилганига ўша ақл эгаларининг ўзлари ҳам кўникиб бўлди. Буни шанба-якшанба кунлари бозорлик қилгани тушган харидорлар кўриши мумкин эди. Қаердаки ишчи гуруҳлари, комиссиялар пайдо бўлса, ҳеч ким сотмайдиган ва ҳеч ким олмайдиган нарх ёрлиқлари пайдо бўлганини кўриш, кузатиш мумкин эди. Иқтисодий нуқтаи назардан албатта бозорни ўрганиш, мониторинг ўтказиш зиён қилмайди, фақат фойда беради. Лекин қандай кўринишда. Масалан, ижтимоий тармоқларда ва умуман барча аҳоли тоифаларида цитрус мевалар ва мандаринларнинг нархи ўта қимматлиги кўп муҳокама қилинмоқда. Цитруслар ва умуман тропик мевалар Ўзбекистонда қўшни давлатлардан фоизга эмас, каррасига қимматлигини кўп ёздик, бунинг сабаби нима? Ахир Қозоғистон ва Қирғизистон ҳам Ўзбекистон импорт қилган жойдан тропик меваларни келтиради. Масалан, мандариннинг қимматлиги унинг фақат битта эгасига топширилганлиги, белгиланган ва келишиб олинган одамлар импорт қилишида эмасми? Кимдир бегона бу ишга қўшилса, нотариф чекловлар ва бюрократик босимлар яратилиши-чи, олиб келган товарини сота олмай банкрот қилиниши ва қайта бу ишга қўл урмайдиган қилиб юборилиши-чи? Шу эмасми ўрганишга арзийдиган ҳолат аслида. Тропик мевалар импорт қилувчилар рўйхати ва уларнинг асл бенефициарлари аниқланса кифоя, ким ўзбекистонликларнинг қашшоқланиши ҳисобига бойлик орттираётгани маълум бўлади, қолади. @the_bakiroo

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin