Qashqadaryo 24/7 kanalidan
Инфографика
4 январь куни соат 6:59 да ва 10:10 да “Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси”га қарашли нефть ва газ қазиб чиқариш конларини электр энергияси билан таъминлаб турган “Нефтчи” подстанциясидан чиқувчи Л-Зеварда -1,2 электр узатиш тармоқлари реле ҳимоясидан ўчган. Бунинг натижасида Таллимаржон ИЭС га етарли миқдорда газ бормаганлиги учун, Таллимаржон иссиқлик электр станциясидаги ҳар бирининг қуввати 450 МВт бўлган иккита энергоблок тўхтаган. Натижада Қашқадарё вилоятида электр энергиясида кризис кузатилиб, вилоятнинг бешта туманида тўлиқ электр энергиясидан узилиш ҳолати рўй берган. Бунинг оқибатида Шаҳрисабз тумани, Китоб тумани, Яккабоғ тумани ҳудудларида жойлашган сув ишлаб чиқариш иншоотлари фаолияти ҳам тўхтаб узилишлар билан ишлаши натижасида, аҳолига сув етказиб беришдаям муаммолар юзага келган. Сув етказиб беришдаги муаммолар туфайли «Иссиқлик манбаи» фаолиятидаям узилиш рўй бериб, кўпқаватли уйларнинг иситиш тизими тўлиқ қувват билан ишламаяпти ҳозирча.
Электр энергияси билан боғлиқ вазият тўлиқ яхшиланмагунча, табиий газ, электр энергияси, ичимлик суви ва иссиқлик манбаида ҳам узилишлар рўй бераверади. Энергетика вазирлиги тезроқ ушбу муаммони бартараф қилиши шарт.