14K59Telegramda ochish
Банкоматларга бўлаётган ҳужумлар ҳақида Коронакризис келтириб чиқараётган оқибатлардан бири бу аҳоли моддий аҳволининг кескин ёмонлашаётгани бўлмоқда, бу ўз навбатида жиноятчиликни, айниқса моддий бойликларнинг ўғирлаш билан боғлиқ жиноятларни кўпайтирмоқда. Кейинги пайтда банкларнинг банкоматларини бузиш, ундаги маблағларни ўғирлаш билан боғлиқ ҳолатларнинг кескин кўпайгани ҳам шу оқибатлардан биридир. Биз ОАВлардан ва тармоқлардан эшитиб, кўраётганимиз асл воқелик картинасининг бир қисми холос. Банкоматлардан пул ўғирлашнинг энг кўп тарқалган тури бу банкоматларга жисмоний зарар етказиш, яъни уларни ўғирлаш ёки бузиш орқали рўй беришини инобатга олиб банклар қатор тавсияларга амал қилишига тўғри келади: Банкоматлар бино ичига, имкон қадар унинг асосий қисми ғишт ёки бетон девор ичига киритилган ҳолда ўрнатилган бўлиши лозим; Банкоматгача автомашина ёки махсус техника кира олмаслик керак ёки унгача жиддий тўсиқлар бўлиши лозим; Банкомат жойлашган макон алоҳида қўриқланмайдиган бўлса, ташвиш сигнализацияси ўрнатган маъқул; Банкомат атрофи имкон қадар яхши ёритилиши керак, ёруғлик доим ўғирликдан қўрқитади; Банкомат атрофида ўрнатилган видеокамераларнинг камида ярми кўринмайдиган тарзда жойлаштирилган бўлиши лозим; Банкоматни ўзини узиб ўғирлаб кетиш ҳолатларига қарши унга GPS тизими маяклари жойлаш керак бўлади; Банкомат ўрнатиладиган маконлар нафақат нақд пулга талаб нуқтаи назаридан, балки жиноий элементлар хавфи нуқтаи назаридан ҳам ўрганилиб, кейин танланиши лозим. Албатта бошқа яна ўнлаб махсус ҳимоя усуллари ҳам мавжудки, потенциал ўғриларни бу ҳақда маълум қилиш шарт эмас, албатта, бу усулларни тегишли мутахассислар жуда яхши билишади. Муаммо шундаки, гап шу стандартларга амал қилинишида. Кейинги 3 йилдаги банкомат "бум"ида (банкоматлар сони йилига каррасига кўпая бошлади), мана шу хавфсизлик стандартларига баъзида амал қилинмади. Юз бераётган йўқотишлар банкларнинг бу борадаги енгилтак қараш ва пассив ҳаракатларини ўзгартиради. Чунки энг тўғри баҳоланадиган риск аслида юз бериб йўқотишларга олиб келган риск ҳисобланади. @the_bankiroff

Arxivda shunga yaqin