11K86Telegramda ochish

Muhrim / Муҳрим kanalidan

Тошкентда коронавирусга қарши Хитой вакцинаси синови бўляпти, ноябрь-декабрдан бери. 6 январгача коронавирусга чалинмаганига ишончи комил 3 минг киши кўнгилли сифатида синовда иштирок этиш учун ариза топширибди. Шу 3 минг кишининг 30 фоизида биринчи қон таҳлилидаёқ коронавирусга қарши антитаначилар топилибди. “Булар коронавирусни ўзи билмаган ҳолда, аломатларсиз енгиб ўтган шахслар ҳисобланади”, -- дейди инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов. Шу кеча-кундузда ўзини соғ, “мен ковид бўлмадим”, деб ҳисоблаб юрган 3 минг кишининг салкам учдан бири аслида касалликни аллақачон ўтказиб бўлган. Бу ҳали Ўзбекистоннинг фақат пойтахтидаги ҳолат. Аслида қанча аҳоли яшашини раҳбарлари ҳам билмайдиган Тошкентга ёйиб юбор шу рақамни (расмий 2,5 миллион деган сонни олсанг ҳам 30 фоизи 750 минг бўлади). Дарвоқе, 7 январь ҳолатига кўра Ўзбекистонда расман 77 412 кишида коронавирус аниқланган, шундан 45 294 нафари Тошкентда.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin