28K109Telegramda ochish
Платоновнинг "Жон"и ўзбекчада Ўзбек ўқувчиси, агар чин маънода китоб қурти бўлмаса, Андрей Платонов ижоди билан таниш эмас. Платонов нафақат ўзбек ўқувчилари орасида, рус адабий дунёсида ҳам ҳалигача чуқур ўрганилмаган. 20- аср рус адабиётида сўзи ва адабий қарашлари туфайли Сталиннинг даҳшатли танқидларига рўпара келган ва барча даврларнинг энг баттол қонхўридан ўлим ёрлиғини олмай қолган икки ёзувчидан бири бу Платонов. Албатта жавр чекмай қолиш дегани нисбий, Сталин ўз ўлжалари билан ўйнашадиган чиябўрилар сингари қурбонини ҳоли қўйган бўлиб, ё унинг хотини, ё фарзанди ё отаси бошини кундага қўйиб ўйнашган, бундан завқланган. Платоновнинг чекига фарзанди, жигарбандини Сталин турмаларида азобга тортилишини, хор этилишини кўриш, бунинг азобини тортиш тушган. Шу маънода Платоновнинг аксар асарларида турли кўринишларда Сталин образи гавдаланади. Қўрқинчли, ҳайбатли, бемеҳр, совуқ ва қаҳрли. Академнашр нашриёти Платоновнинг "Жон" романини ўзбек тилига таржима қилган ҳолда чоп этибди. Ҳозир роса авж олган болаларча, йўл-йўлакай, ҳаваскор ё тижорий таржима эмас. Академик таржима. Ўзи тили анча мураккаб бўлган Платоновни таржима қилиш катта санъат ва туганмас сабр талаб қилади. Назаримда, Шарифжон Аҳмад буни уддалаган. Оғриқ қалб эгаларига, адабиёт шинавандаларига тавсия этаман. Платоновнинг тилидан ўзбекчасига завқланинг. @the_bankiroff

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin