Ислом Каримовнинг бюсти
1993 ё 94 йилда Фарғона вилояти ҳокими вилоят ҳокимияти рўпарасига Ислом Каримовнинг бюстини ўрнаттиради. Бундан хабар топган Каримов албатта бюстни олдиртириб ташлайди. Ҳоким, адашмасам фамилияси Исломов эди, жазоланади. Шундан кейин бошқа ҳеч ким Каримовга унинг тириклигида ҳайкал қўйишга журъат этмайди.
Албатта пахта қўйишлар, оқем қилиб ялашлар, ёлғон ва тилёғламаликлар давом этади.
Қашқадарё вилоят таълим бошқармасининг Ислом Каримов бюстини мактабларга мажбурлаб ўтказишга уриниши ўша ишларнинг давоми холос. Бу ишларни Каримов вилоятга борганда чаноққа пахта илиб чиққанлар, даладаги шийпонга кондиционер ўрнатганлар, дарахт ва гулларни туваги билан кўчириб ўтказиб юрадиганлар амалга оширган.
Албатта ёқимсиз провокацияга ҳам ўхшайди, айниқса 30 январь арафасида. Бунинг устига ўлганлар жавоб қайтара олмайди.