16K115Telegramda ochish
Акциз солиғи ошгани муносабати билан автомобилларга ёқилғи қуйиш шоҳобчаларида бугундан бензин яна қимматлаган. Энг сифатсиз ва табиийки халқбоп АИ-80 бензин нархи 5250-5500 сўмни ташкил этмоқда. 2016 йилдан кейинги янги тарихда ушбу маркадаги бензин илк бор 50 центдан ошди. Эътиборлиси, 2021 йил давомида АИ-80 бензин учун акциз жами 20%га оширилса, АИ-90 ва ундан юқори бензин учун акциз 10%га оширилиши режалаштирилган. Яъни бойларнинг истеъмоли камроқ, камбағалларнинг истеъмоли эса кўпроқ солиққа тортилади.

Arxivda shunga yaqin