27K212Telegramda ochish
Ҳийла-и нарх: бензин нархлари ошириб бўлинди “Ўзбекнефтгаз” Акциз солиқ ставкалари миқдорларининг 2022 йил 1 июндан ўзгариши ҳисобига “Ўзбекнефтгаз” АЖ АЁҚШларида бензин нархи ошмайди, дея баёнот бермоқда. Бу қип-қизил цинизм. Аввало нархлар аллақачон ошириб бўлинди. Ўтган ҳафта давомида, шўрпешонамизга битилган АИ-80 нархлари бирданига 300 сўмга, 6800 сўмгача оширилган эди. Акциз нархлари эса ушбу навли бензинга жами 70 сўмга (35 сўм акциз солиғи, 35 сўм истеъмолчи солиғи) ошиши керак эди. Бошқача айтганда, АИ-80 учун нархлар керагидан ортиғига ошириб олинди ҳатто. 70 сўм қаёқда-ю, 300 сўм қаёқда? Маркаси 91 дан юқори бўлган, бойлар ва чиновниклар ишлатадиган бензин навлари бўйича эса акциз солиғи ўзгаришсиз қолган. Бойлар ва чиновниклар ўзларини ҳимоя қилмай, кимни ҳимоя қилсин? Камбағалларни эса исталганча тепкиласа, соғиб ичса бўлади.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin