18K125Telegramda ochish
Андижонда "иккинчи эшелондагилар"ни жазолаш давом этади, биринчига жин ҳам урмайди Коррупция бўйича мутлақ пешқадам ва Ўзбекистон қонунлари амал қилмайдиган Андижон вилоятида туман ва шаҳар ҳокимлари, замҳокимлар, ёрдамчилар, югурдак шотир вазифасидаги "жиянлар", "амакилар" қўлга тушаверади, ушланаверади, жазоланаверади. Лекин биринчига гард юқмайди, иплар, ришталар, схемалар етиб бормай узилиб қолаверади. Билмаганлар ҳайрон ҳам бўлишса керак, бечоранинг атрофи тўла ўғри ва муттаҳам экан. Бу сафарги "иккинчи эшелон" вакили Андижон шаҳар ҳокими Баҳром Ҳайдаров. Кунўзга келиб тушган аудиога кўра, 48,5 миллиард сўм бюджет маблағларини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилинган жиноят ишлари бўйича тергови кетмоқда экан. Жиноят иши бўйича етказилган 48,5 миллиард сўмлик зарарнинг атиги 11,2 миллиард сўми ундирилипти. Ҳозирча нақ 1 миллион доллар.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin