23K219Telegramda ochish
Сайланмаган ҳокимларнинг шотирлари таълимдан нарироқда бўлиши керак Раҳматуллаев, Ҳайдаров, Бузруков, Миркомилов занжири - ҳаммаси ҳокимиятга қараб етаклайди. Мактаб битирувчиларининг олий таълим муассасаларига кириши бўйича энг паст кўрсаткичлар қайд этиладиган Андижон вилоятида таълимга охирги шуҳратли йилларда таълимдан чиққан одамлар раҳбарлик қилмаган. Таълим маъмурчилигига вилоятда тарифдан ташқаридаги савод ва таълим даражасига эга ҳокимиятнинг аралашуви ҳаддан зиёд юқори. Интернетда Дилмурод Раҳматуллаев деб қидирув берсангиз, унинг узоқ йиллар вилоят халқ таълими бошқармасига, кейин Андижон шаҳар ҳокимлигига раҳбарлик қилганини аниқлайсиз. Раҳматуллаев бир кун ҳам дарс бермаган, лекин чайнаб улоқтирилмагунигача шуҳратли ҳокимиятнинг ишончли ва садоқатли вакилларидан бўлган. Раҳматуллаев ўрнини эгаллаган Фурқат Бузруков ҳам вилоят ҳокимиятидан чиққан, шуҳратли мактабда тобланган. Бузруков облоно мудири сифатида блогер Отабек Нуритдиновнинг қамоққа олиниши жараёнида фаоллиги билан ёдда қолган. Фурқат Бузруков ҳокимоборот сиёсати доирасида Жалақудуққа ўтказилган, унинг ўрнини бугун устидан маҳкама кетаётган Азизбек Миркомилов эгаллаган. Облонога келишидан олдин Миркомилов вилоят ҳокимиятида котибият мудири бўлган. Миркомилов Марҳаматда ўқитувчиларнинг узр сўраттирилиши процесси билан машҳур бўлган. 48,5 миллиард сўмлик талон-тарож ишида айбланаётган Баҳромжон Ҳайдаров Андижон шаҳри ҳокими лавозимига айнан Дилмурод Раҳматуллаев ўрнига келган. Таълим маъмурияти вертикали, айниқса вилоятларда ҳокимият таъсиридан тўлиқ озод этилиши керак. Акс ҳолда ҳокимиятнинг чўнтаги ва шотирига айлантирилган сифатсиз маъмурият ва ўзлаштиришлар таълим сифатини ёмонлаштиришда давом этаверади. Андижон балки бу борада дарс бўлар.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin