14K57Telegramda ochish
Кечаги ҳукм оқибатсиз қолмайди. Бизга ҳам Кеча Навальнийга ўқилган абсурд ҳукмдан кейин, ярим тун бўлишига қарамасдан Британия, Германия, Испания, Канада каби давлатларнинг лидерлари ўз хавотирларини билдирдилар. Якдил равишда Навальний озод қилиниши талаб этилди. Тунга яқин Манеж майдонига ҳукмдан норози бўлиб чиққан Эркин Фуқароларга қарши Путин суяксиндирарлари томонидан мўғул босқинчилар кўрсатмаган зўравонликлар амалга оширилди. Воқеалар ривожи шундай давом этса, бунинг эҳтимоли жуда катта, Россия ва уни босиб олган Путин ва унинг ҳамтовоқларига қарши янги санкциялар ва чекловлар жорий этилади. Бунинг жабрини нафақат жафокаш рус халқи, Россия билан муносабатларда гаровдаги каби ҳолатга тушган саттелит давлатлар ҳам тортади. Доим йўқ рейтингини уруш билан кўтарадиган, ички муаммоларни уруш билан ювадиган аламзада ва зўравон Путиннинг қўшниларига, масалан, Днестрбўйи, Донбасс ё Шимолий Қозоғистон ҳудудларига агрессияси юз бериши мумкинлигини ҳам соқит этиб бўлмайди. Бу ёмон ва бошқариб бўлмас омилларнинг, табиийки, Ўзбекистон иқтисодиётига, унинг валютасига, Халқ турмуш даражасига таъсирини бутунлай суғурталаш ё бартараф этиш имконсиз. Нима бўлгандаям 2021 йилда биз учун хавф солиши мумкин бўлган асосий ташқи риск фақат шимолдан бўлиши мумкин. Кечаги ҳукм бунинг эҳтимолини янада ошириб юборди.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin