Ўзбекистонда илк бор Агробанкдан!
Рақамлаштириш жараёнига астойдил киришган Агробанк бир қатор замонавий хизматларни Ўзбекистонда биринчилардан бўлиб банк амалиётига тадбиқ этиб келаётганини кузатмоқдамиз. Ана шундай хизматлардан яна бирини, яъни картомат қурилмаси орқали Visa картасини бир неча дақиқада очиш хизматини ишга туширганини банк бугун эълон қилди.
Бу хизмат билан энди мижозлар туну-кун банк ходимларининг ёрдамисиз, мустақил равишда Visa карталарига эга бўлишлари мумкин!
Шу ўринда Агробанкнинг сўнгги йиллардаги Ўзбекистон банк соҳасида биринчилардан бўлиб тақдим қилган хизматларини эслаб ўтсак:
- Сбербанк билан ҳамкорликда Россиядан Ўзбекистонга, UzCard ва Humo карталарига пул ўтказиш;
- Humo ва UzCard карталаридан Россия карталарига пул ўтказиш;
- Онлайн микроқарз хизмати;
- Humo кредит карталари;
- Мультивалютада Visa карталари;
- Humo va Uzkart тўлов тизимларида Click билан ҳамкорликда кобренд карталари;
- Юридик шахслар учун онлайн-кредитлар;
- Мобил илова орқали исталган банкдаги ҳисоб рақамларга пул ўтказиш хизмати;
Қойил, банкларни рақамлаштириш жараёнига лаббай деб жавоб бериб келаётган Агробанк жамоасига омад тилаб қоламиз.
Реклама