Икки дақиқада иккита банк картасини расмийлаштириш мумкинми? Мумкин!
Бугун оқшом уйга қайтаётиб Agrobank офиси олдида бир тўп талаба ва ёшлар банк картоматларидан карта олаётганига кўзим тушди.
Agrobank банк карталарини банк ходимлари иштирокисиз, мижоз томонидан мустақил равишда куннинг исталган вақтида расмийлаштириш имконини берувчи картоматларни ишга туширганини эшитгандим. Лекин фойдаланиб кўрмагандим.
Паспортим ёнимдалигидан фойдаланиб банкнинг Humo ва Visa карталарини чиқариб олдим: Паспортимни сканерга жойлаштирдим. Телефон рақамларимни киритдим. Камера суратга олди. Ускуна мени банк мижози сифатида идентификация қилди. Ва карта тайёр бўлди. Бунга хоҳ ишонинг, хоҳ ишонманг икки дақиқагина вақт кетди.
Agrobank mobile иловасини телефонга юклаб ҳар икки картани иловага қўшдим. Қарабсизки, энди барча банк хизматларини телефон орқали амалга ошира оламан.
Айни вақтда Agrobank картоматларидан Humo ва Visa карталарини расмийлаштириш мумкин.