Ўсиб бораётган омонат фоизлари ҳақида
Янги йилдан кейинги юза келган конъюнктура шароитида миллий валютада аввал 18%, кейин 20%, бир оз ўтиб, 21%лик омонатлар пайдо бўлди. Март ойининг бошидан эса бозорда ўрни йўқ банклар эмас, йирик тизим яратувчи банклар 22%лик омонатларни таклиф эта бошлашди. Баъзи кичикроқ банкларда 22,5%лик омонатларни ҳам топиш мумкин.
Омонатлар бўйича ралли давом этмоқда. Албатта, бу бозор, рисклар, талаб ва таклиф, тадбиркорлик вариантлари ва уй-жойларнинг нисбий даромадлилиги, утилизация воситалари мавжудлигида ўзгача бўлиши мумкин эмас.
Лекин омонатлар фоизларининг ўсиши регуляторни безовта қилмаслиги ҳам мумкин эмас. Бозорнинг қизиб кетиши ва унинг эҳтимолий оқибатлари учун пруденциал масъулият албатта инобатга олинади. Регуляторнинг чеклови эмас, огоҳлантириш қўнғироғи омонатчилар учун доим янграб турмоғи, омонатчилар эса қайси аҳволдаги банкка ўз омонатларини топшираётганини ўзи учун билмоғи лозим.
Қайси восита билан бунга таъсир кўрсатиш мумкин дерсиз. Тийиб турувчи воситалардан бири бу аҳоли омонатларини кафолатлаш билан боғлиқ.
Бу ҳақда, хусусан, аввал ҳам кўп тўхталганмиз. Бундан 13 йил аввал жорий этилган аҳолининг банкдаги омонатларини суммасидан қатъий назар тўлиқ кафолатлаш тизими ҳалиям амал қилмоқда.
Кафолатлаш тизими банк, унинг бозордаги ўрни ва репутацияси, омонат муддати, валютаси каби омилларни ҳисобга олиб қайта кўриб чиқилиши лозим.
Бу ҳақда анча аввал ёзилган постлар:
Биринчи пост.
Иккинчи пост.
@the_bankiroff
- https://t.me/the_bankiroff/113@the_bankiroff
- https://t.me/the_bankiroff/115@the_bankiroff