12K73Telegramda ochish
Ўзбекистон ФА коронавирусга қарши ягона самарали дори ишлаб чиқилганини таъкидламоқда Ўзбекистон Фанлар академияси Rhus coriaria ўсимлигидан ажратиб олинган Rutan препаратини SARS-CoV-2 га қарши ягона самарали восита деб эълон қилди. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти, йирик университетлар ва вирусология институтларининг Rutan дори воситасига муносабати баён қилинмаган. Айни вақтда йирик давлатлар ва Европа Иттифоқи ҳудудида мазкур воситанинг сертификациядан ўтгани ёки тавсия этилгани ҳақида маълумотлар мавжуд эмас. Қайд этилишича, дори воситаси Зангиотадаги касалхонада даволанаётган беморларда синалган ва яхши самара кўрсатган. “CHINA-UZBEKISTAN MEDICINE TECHNICAL PARK” МЧЖ ва “RADIKS” МЧЖ ишлаб чиқараётган “Rutan tabletkalari, 0,1 g” №20 нархи 100 минг сўм дея кўрсатилган.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin