Импорт бензин сифатсизлиги ҳақида. Биз аввал ҳам бундай эртакларни эшитганмиз
90- йилларда бола бўлганлар эслашади: Ўшанда бизни қўрқитишарди, импорт жвачкалар захарли экани ва импорт печеньелар ёниб кетиши ҳақида.
Ўзбекнефтегаз АЁҚШларда тадқиқот ва ўрганишлар ўтказипти, унда хулоса қилинишича:
"Аниқланган сифатсиз автобензин ва дизель ёнилғиси маҳсулотлари импорт асосида олиб келинаётган нефть маҳсулотлари жумласига кирганлигини, маълумот тариқасида мутасадди ташкилотлар ва истеъмолчилар эътиборига ҳавола қилишни “Ўзбекнефтгаз” АЖ мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайди".
Яъни, монополист мужда бермоқда: Қозоқнинг шартли 95 бензинидан бизнинг жонажон 80 бензинимиз тоза.
Ҳа дарвоқе, АЁҚШлардан олинган намуналар “Бухоро” нефтни қайта ишлаш заводининг аккредитациядан ўтган кимё-назорат лабораториясида таҳлилдан ўтказилган.
Сочи олимпиадаси ва рус спортчилари билан боғлиқ допинг машмашалари эсингизда-ми? Бошқача айтганда, бу худди допингга гумон қилинган Россиялик спортчиларни Россияда текширдик, улар тоза дейиш сингари. Мустақил лабораторияда текширувларда эса рус спортчиларининг почкалаб мельдоний истеъмол қилгани маълум бўлади.
Менинг фикримча, бу "текширувлар" бекорга эмас. Кейинги вақтда тармоқларда Ўзавтомоторсни машиналари мотори куйиб кетаётгани ҳақида шикоятлар пайдо бўлмоқда. Ўзавтомоторс эса ҳеч қачон айбини тан олмайди, кимгадир юклаб юборади. Қисқаси, охирги методичкаларга кўра, Ўзавтомоторс автомашиналари ишдан чиқаётганига кўпроқ бензин сабабчи деб айтилмоқда. Бензинни ким ишлаб чиқарадти? Яна бошқа бир монополист - Ўзбекнефтегаз.
Демак, навбати бўйича Ўзбекнефтегаз ҳам ўзидан соқит қилиб қўйиш керак. Тушунгандирсиз.
Қарғалар бир-бирининг кўзини чўқимайди.