13K73Telegramda ochish
«Uzcard» корпоратив карталари бўйича тўловларни амалга ошириш ва харажатларни автоматик равишда ҳисобга олиш «1C:Бухгалтерия» тизимида пайдо бўлди. «Plum Technologies» тўлов ташкилоти «Venkon» билан биргаликда «MyUzcard» орқали корхоналарнинг ҳисоб тизимидан банк билан тўғридан-тўғри алмаштириш хизмати бўлган Dibank тизими билан интеграциясини амалга оширди. Мазкур интеграция корпоратив карта эгаларига сотиб олинган товар ва хизматлар учун тўғридан-тўғри «1C:Бухгалтерия» дастуридан «My Uzcard» тизими доирасида ўзларининг ҳисоб-карталари орқали тўловларни амалга оширишга имкон беради. Ушбу интеграциянинг яна бир афзаллиги – бу фойдаланувчи «Didox» кабинети ичида «Uzcard» корпоратив картаси орқали ҳисобини тўлдириши мумкин. Ҳозирда «Dibank» хизмати «1C» га уланиш бепул ва у билан Ўзбекистоннинг етакчи банклари фойдаланмоқда, жумладан: «Капиталбанк», «Халқ банки» ва бошқалар. Батафсил маълумот расмий «Dibank» веб-сайтида.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin