Одатда нисбий афзалликни аниқлаш ва қарор қабул қилиш учун сотиб олинаётган автомашинада 1 км ҳаракатланиш қанчага тушиши ҳисобланилади.
Масалан, сиз 275 млн.сўмлик Малибу автомашинасини йиллик 16% ставкадаги кредит воситасида сотиб олмоқчисиз дейлик. 20 минг км ҳаракатланасиз, деб ҳисобласак, бир йиллик ҳаражатларингиз:'
Амортизация (бозор нархи йўқотилиши десак тушунилади) камида 10% - 27,5 млн.сўм;
Кредит фоизи - 33 млн.сўм;
Бензин Аи-91 (6 минг сўмдан) - 18 млн.сўм;
Страховка, парковка, мойка - 3 млн.сўм.
Жами 81,5 млн.сўм.
1 км учун 4 075 сўм.