13K61Telegramda ochish
Тизимли айбдор биз эмас, хоссатан айбдор ўзимиз Шаҳидлар хотираси ҳиёбонини таъмирлаш баҳонаси билан тилло ерларни давлат чўнтагидан ўзининг ва шерикларининг чўнтагига солаётган, йўл-йўлакай миллиардларни ўзлаштираётган, Миллий боғни бузиб уни бетон ва пластмасса маконига айлантираётганни, қаердаги бир парча яшиллик қолган бўлса очкўз ҳайвондек ташланиб ғорат қилаётганни ва умуман пойтахт экотизимини худди босқинчи оккупантлардек бузаётганни биз сайламаганмиз. У бизга ҳисобдор ҳам эмас. Агар нормал давлатнинг нормал пойтахти бўлганида аллақачон муддатидан аввал қайта сайловлар ўтказилган, бузғунчи маъмурият эса маҳкамаларда сўроқ бераётган бўларди. Биласиз, биз пойтахт бошига келганларни сайламаганмиз. Демак ҳеч ким ўзларинг айбдорсанлар, ўзларинг буларни бошларингга чиқаргансанлар, мана ўзларингни устингдан шиптирини оқизаяпти ва айни пайтда сенларни, ўтмишингни, тарихингни, кўчангни, боғингни, майдонингни, фарзандларинг келажагини ўғирлаяпти, дея олмайди. Лекин биз айни пайтда айбдормиз. Чунки майдонларимиз, боғларимизни асраса, ҳимоя қилса бўларди. Тарқоқлик қилинди. Ўғрилар уюша олганида, ўғрилардан минг карра кўпроқ бўлган бизлар уюша олмадик, ижтимоийлашмадик. Мана Космонавтлар бекати ва ЦУМ орасидаги ҳиёбонни асраб қолиша олди-ку! Тўғри, айтишингиз мумкин, бу энг катта сайланган шахс- давлат раҳбаригача етиб боргани учунгина юз берди деб. Ҳа, шундай! Лекин Миллий боғ, Шаҳидлар ҳиёбонини миллат ва мамлакат учун заруриятини худди ЦУМ олдиlаги ҳиёбон каби юрт бошида турган шахсгача етказса бўларди. Лекин бериб қўйдик, ижтимоийлашмадик. Бу кетиш бўлса, пойтахт оккупантларига айланганлар ҳовлингизгача, даҳлизингизгача кириб боради. Унда эса жуда кеч бўлади. @the_bakiroo

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin