11K41Telegramda ochish
Дарахт кўчириш - дарахт кесишнинг гибрид усули Эсингиздами, ёзда дарахт кўчириш уни кесиш билан баробарлиги ҳақида ёзган эдик. Пойтахтни оккупантлардек эгаллаб қонини ичаётганлар кейинги пайтда дарахт кесишнинг янги усулини ўйлаб топишган - дарахт кўчириш. Ҳийла-и шаръий. Биз дарахт кесмаяпмиз, кўчираяпмиз, дейишади пойтахтнинг муттаҳам ўғрилари. Бизнинг иқлимда, айниқса ёзнинг иссиғида дарахт кўчириш уни ўлдириш билан баробарлигини учинчи синф калласи билан қолган ёш бола ҳам билади. Мана кўринг, кўчирилган дарахтлар билан кейин нима юз беради?! Улар ўлади! Ҳа, ўлади! Кун.ўз кўчириб ўлдирилган дарахтлар ҳақида репортаж тайёрлапти. Кўринг. Ўқинг. Демак, дарахт кесишга мораторий етарли эмас. Уни ўғри ва муттаҳамлар бемалол айланиб ўтишмоқда. Дарахт кўчиришга ҳам тақиқ керак бўлади!

Arxivda shunga yaqin