Фоиз коридори кенгайтирилди
Регулятор асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида қарор билан бирга, фоиз коридори ±2 фоиз бандга кенгайтирилганини маълум қилди.
2019 йил 27 декабрдан буён фоиз коридори ±1 фоизни ташкил этиб келаётганди.
Маълумот учун Фоиз коридори овернайт, валютавий СВОП ва РЕПО операциялари, шунингдек ликвидликни қўллаш кредитлари, облигациялар каби воситаларнинг нархлари ўзгариши чегаралари учун ишлатилади.
Фоиз коридори кенгайгани содда тилда бу нима дегани. Бу фоизларнинг янада эркинроқ шаклланишининг бошланиши. Пул бозоридаги ставкалар арзонлашиши ва қимматлашиши диапазонлари кенгроқ бўлди дегани. Масалан, шу кунгача Марказий банкдан овернайтни 13 фоиздан (14-1) ставкадан олиши мумкин эди. Энди 12 фоиздан олиши мумкин (14-2). Ёки бўлмасам, РЕПОнинг юқори ставкаси 15 фоиз (14+1) эди, энди 16 фоизгача (14+2) ўйнаши мумкин.
- https://t.me/centralbankuzbekistan/4508@centralbankuzbekistan