Замбаракнинг ўқи kanalidan
«Севимли» «Ўзбекистон Ҳаво Йўллари»миз ўтган ҳафта Наманганга учаётган йўловчиларни самолётда бир неча соат ушлаб тургани ва бунинг учун на узр сўрамагани, на компенсация тўламагани ҳақида блоггерлар ёзишганди.
Канадада шундай ҳолатларда йўловчиларга тўланиши керак бўлган компенсация миқдорлари белгилаб берилди. Бундан буён катта авиакомпаниялар (ЎҲЙ катта авиакомпаниялар сирасидан):
- рейс 6 соатгача ушланиб қолганда 400 Канада (300 АҚШ) доллари,
- 9 соатгача куттирганда 700 (530 АҚШ) Канада доллари ва
- ундан ортиқ пойлаттирганда 1000 Канада (760 АҚШ) доллари тўлаб беришлари керак.
Рейс қолдирилиши оқибатида йўловчи учишдан бош тортса ва билет пулини қайтариб олмоқчи бўлса, билет пули қайтарилиб, қўшимча равишда камида 400 Канада доллари ҳам берилиши керак. Агар пассажир ўз рейсини туни билан кутишига тўғри келса, унга меҳмонхона ва транспорт тақдим этилиши шарт.
Бундан ташқари, йўловчилар озиқ-овқат, ичимлик ва алоқа воситалари (wi-fi) билан таъминланиши керак.
@zambarakning_oqi
- https://telegra.ph/file/0482f3c4c0d9c745a4478.jpgtelegra.ph
- https://t.me/the_bakiroo/294@the_bakiroo