124Telegramda ochish

Ташқарида kanalidan

​​Канадада белгилаб берилган парвоз кечикиши учун компенсациялар Европа Иттифоқида ҳам 2004 йилдан буён амал қилади. Парвоз икки соатдан ортиқ кечикканда 250 евро, уч соатдан ортиқ кечикканда 400 евро, тўрт соатдан ортиқ кечикканда 600 евро компенсация тўланиши лозим. Парвоз вақтида бошланиб, манзилга 3 соатдан ортиқ кечикиб борса ҳам компенсация тўланади. Парвоз бекор қилинса ёки сизни парвозга қўйишмаса, 1500 кмгача парвозлар учун 250 евро, ЕИ ичида 1500 кмдан ортиқ ва ЕИдан ташқарига 1500-3500 кмдаги парвозлар учун 400, бундан узоқ парвозлар учун 600 евро компенсация тўланади. Юқорироқ класс чиптаси билан қуйи классда кетишга мажбур бўлсангиз, километрига қараб чиптангизнинг 25%идан 75%игача қайтарилади. Ва албатта текин ичимликлар, овқат, алоқа воситалари тақдим этилиши шарт. Узоқ муддатли кечикиш ёки қолдирилган парвоз учун меҳмонхона ҳам тақдим этилади. Трансфер парвозларда биринчи самолёт кечикиши туфайли иккинчисига улгурмасангиз ҳам компенсация оласиз. Ушбу қоидаларга Европа Иттифоқининг 28 давлати, шунингдек Швейцария, Норвегия ва Исландиядан исталган жойга учадиган барча авиакомпаниялар ҳамда ушбу ҳудудга исталган жойдан учиб келадиган ЕИ авиакомпаниялар бўйсунишга мажбур. Яъни, бу ҳудуддан Тошкентга учадиган исталган авиакомпаниянинг ҳам парвози кечикса, қолдирилса ёки йўловчи парвозга қўйилмаса, компенсация тўлашга мажбур бўлади. @tashqaridaUZ

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin