11K94Telegramda ochish
Унчаям хайрли бўлмаган тонг Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги Ўзбекистонда давлат буюртмалари орқали ўзлаштиришга асосланган кэптив иқтисодиёт қуришни жиддий мақсад қилган кўринади. Агар инвестицион ва инфратузилма лойиҳаларида камида 30 фоиз маҳаллий маҳсулотларни ишлатиш мажбурияти ва маҳаллий маҳсулотларни (маҳаллий монополистларнинг маҳсулотларини деб ўқинг) импорт аналогидан 20 фоизгача қимматини сотиб олишни назарда тутадиган бу лойиҳа қабул қилинса, кэптив бизнес амалда қонунийлаштирилади. Тушунмаганлар учун эслатиб ўтамиз, кейинги даврда Ўзбекистонда роса авж олаётган кептив бизнес бюджет ассигнованиялари ёки давлат буюртмасини эгаллаб олган ҳолда "ишлаб чиқариш ва сотиш"дан иборат бўлган оддий ўзлаштириш схемалардир. Одатда бундай харид ёки давлат буюртмалари доирасидаги товар ва хизматлар бозор ёки импорт аналогидан 20-30%, ҳатто каррасига қиммат бўлади. Жабрини эса одатдагидек солиқ тўловчилар тортади, яъни биз яна 20-30 фоизга қашшоқлашамиз. Бир неча ўнлаб амалдорми ёки бизнесменми, ажратиб бўлмайдиган корчалонлар эса ўзининг активларини яна кўпайтиради. Ўзбекистон иқтисодиёти тобора биқиқлашиб, ўзи бусиз ҳам заиф бўлган рақобатдошлигини бутунлай йўқотади, яна абгорлашади. Нима деб ўйлайсиз, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги Ўзбекистон иқтисодиётига яна қандай кутилмаган зарбаларни беришни режалаштирмоқда? @the_bakiroo

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin