21K145Telegramda ochish
Янги йилда ўз кучингизга кўпроқ ишонинг! Барчангизни кириб келаётган янги 2022 йил билан муборакбод этаман. Янги йилда давлатга, маҳаллага, бой танишларга, амалдорларнинг ваъдаларига, ғойибдан келадиган мўъжизаларга эмас, ўз кучингизга кўпроқ ишонишингизни сўрайман. Топаётган даромадингизни ўзингиз ва айниқса, фарзандларингиз сифати учун сарфланг. Чунки фақат сифатли фуқаролар Ўзбекистонни эркин, фаровон ва очиқ жамиятга айлантира олишади. Умидларни йўқотманг. Соғлиғингизни асранг. Янги йил дард ва оғриқлардан ҳоли йил бўлсин. @the_bakiroo

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin