22K119Telegramda ochish
Кутилмаган ҳодисаларнинг фойдаси ҳам бор Олдиндан баҳолаб ва прогнозлаб бўлмайдиган техник, техноген ҳодисаларнинг, агар улар инсоний йўқотишлар келтирмаса, фойдали тарафлари ҳам бор. Шундай ҳодисалар вақтида иқтисодий, ижтимоий, инфратузилма, хавфсизлик ва ахборот тизимларидаги ожиз нуқталарни аниқлаб олиш мумкин. Барқарорлик даврида ўтказиладиган турли синов ва тажрибалар ҳамма вақт ҳам барча камчиликларни кўрсатиб бера олмайди. Шу маънода "қора оққушлар"дан олинадиган хулосалар ҳаддан зиёд аҳамиятли. Масалан, нисбатан солиштирганда аэропортларимиз энергетик коллапсга тайёр эмаслигини билиб олдик. Метрополитен тизими ҳам. Энергетика тизимини ишдан чиқариб алоқада ҳам осонгина муаммолар яратиш мумкинлигини ҳис этдик. Булар энг стратегик объектлар. Бошқача айтганда, ҳар бир хато, агар бундан тўғри хулосалар чиқарилса, жудаям қадрли. Келажакдаги хатоларнинг олдини олади ёки минималлаштиради. @the_bakiroo

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin