Ҳафтада ҳеч бўлмаса бир кун ишга машинасиз бораман. Метрогача автобус ё пиёда, метро, метродан ишхонагача яна пиёда. Бу 45-55 минут вақт олади.
Машинада эса одатда 20 минут вақт сарфлайман.
Шаҳарда жамоат транспорти тараққий этиши ва нисбий қулайлигининг асосий шарти жамоат транспорти ёки пиёда юриб манзилга етиш машинада манзилга етиб боришдан тезроқ ва афзалроқ бўлишида, деб ҳисоблайман.
Менинг мисолимда оладиган бўлсам, масалан ишхонага етиш учун машинада 40 минут, жамоат транспорти ёки пиёда юриб 30 минут вақт сарфлашим керак. Бизда афсуски акси, шунингчун ҳамма машина ё таксида ҳаракатланишни афзал деб билади