7.3K51Telegramda ochish
Айни таътил мавсуми даврида, ёзнинг жазирамасида оилангиз билан Чорвоққа, масалан бир ҳафтага дам олгани бормоқчисиз. Дарров ҳисоблашни бошлайсиз, Чорвоқ, Чимёндаги дачалар, дам олиш масканлари бўйича таклифларни телеграм каналларидан, танишлардан олиш мумкин. Ҳисоблаб, солиштириб кўзларингиз чиқиб кетади. Чорвоқда бир ҳафта дам олиш Анталия соҳиллари ё Шарм-аш-Шейхда 10 кунлик турпакетдан қиммат тушади. Шу билан бирга Чорвоқда сизга Туркия ё Мисрдагидак на сервис, на бепул нонушта, на суғурта ва на транспортировка кафолатланган. Нега шундай, ўйлаб кўрганмисиз? Ҳамма гап мулк ҳуқуқида. Чорвоқ ва Чимёндаги дачалар, дам олиш масканлари мулк ҳуқуқи кафолатсиз, ҳатто мавсумий десаям бўлади. Шунингчун унинг эгаси эгаллаган, сотиб олган ё совға қилинган дача пулини бир мавсумдаёқ чиқариш ҳаракатида бўлади. Чорвоққа кўп борувчи дўстларимиз билса керак, масалан, кейинги мавсумда дачанинг окахони бутунлай бошқага айланган бўлади (аввалгиси ишдан кетган, қамалган, чангга айланган вҳк). Айтайлик, 50 минг долларлик дача эгаси кунлик тўловга дача амортизацияси ва рентасини эмас, дача қийматини бир йилдаги мавсум кунларига, масалан, 250 кунга бўлиб белгилайди ва демак дачанинг кунлик ижараси унинг наздида 200 доллардан кам бўлмаслиги лозим. Талаб ва таклиф- чи дейишингиз мумкин. Тўғри, лекин Тошкент ва Тошкент вилоятида яшовчи 7 млн аҳоли учун бошқа муқобил вариантнинг ўзи йўқлиги бу ерда талаб эластиклигини деярли йўққа чиқаради. Бу билан нима демоқчимисиз, бизда сервис, хусусан дам олиш билан боғлиқ сервиснинг ўта қимматлиги шу жумладан мулк ҳуқуқининг ҳимояланмаганлигига бориб тақалади. Дарвоқе, бу йилги ўта фаол снос (бузилиш) мавсумидан кейин тадбиркорлар йўқотган, йўқотиши мумкин бўлган пули қийматини сотаётган товар-хизматлари нархига ҳар доимгидан кўпроқ қўшишни бошлаган. Охирги тўловни барибир сиз ва биз тўлаймиз

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin