Уларда, сайланган ва озгина бўлсаям соғлом ақли бор ҳукуматларга эга давлатларда қанақа?
Тақиқлар ва чекловлар ҳар бир чиновникнинг бошқарув услубига айланган Ўзбекистондан фарқли ўлароқ, Грузияда мактаблар ёпилмаган. Агар ота-оналар фарзандлари масофавий таълим олишларини исташса, шунчаки рўйхатдан ўтадилар ва ўқувчилар онлайн таълим олишлари мумкин. Қолганлар учун таълим мактаб синфхоналарида. Айтгандай, жон бошига ҳисоблаганда мактаблар сони Грузияда Ўзбекистондагидан икки баробар кўпроқ.
Шу кунларда Грузияда ҳар куни 25 мингдан зиёд коронавирус билан шикастланиш ҳолати аниқланмоқда. Агар Грузия аҳолиси Ўзбекистонникидан 10 баробар камлиги инобатга олинса, бу масалан, Ўзбекистонда кунига 250 минг шикастланиш қайд этилиши билан баробар (расман 1000 та атрофида қайд этилмоқда). Тасаввур қилаяпсизми?! 250 минг.
Лекин Грузинлар мактабларни ёпгани йўқ. Ҳатто тескари иш қилишмоқда.
Шу кунгача амалда бўлган "Яшил паспорт" тизими кеча бекор қилинди. "Яшил паспорт" тизими жамоат ва давлат идораларига, транспорт, умумий овқатланиш, савдо тизимига фақат эмланган ёки охирги 72 соатда манфий натижага эга фуқароларнигина киритишни назарда тутувчи электрон назорат тизими эди.
Грузинлар тушунишдики, умуман сайланган ва озгина бўлсаям соғлом ақли бор ҳукуматлар тушунишмоқдаки, коронавируснинг Омикрон штаммига қарши чекловлар умуман бефойда, қайтанга чекловлар иқтисодиётга, таълимга ва ҳатто медицинага кўпроқ зиён келтиради.
@the_bakiroo