Россия Госдумаси ДНР ва ЛНРни тан олиш масаласини кўриб чиқади
Эртага ДНР ва ЛНР мустақиллигини тан олиш масаласи Госдума пленар йиғилиши кун тартибига киритилади.
2014 йилда Россия босиб олган ҳудудларда ташкил этилган ДНР ва ЛНРни тан олиш ва бу орқали оккупациядаги Қримни асосий муҳокама кун тартибидан чиқариш Украина чегарасида кескинлик яратишдан кўзланган программа минимум бўлиши мумкин.
Кескинликка шу орқали вақтинча барҳам берилиши Ғарбни қаноатлантириши мумкин. Лекин Украина ҳеч қачон бунга рози бўлмайди.