
Бугун Алишер Навоий номидаги кино саройида Tashkent International Animation Forum (TIAF)нинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.
Кичик томошабинлар учун ташкиллаштирилган концертда дунёга машҳур мультфильм қаҳрамонлари ўз рақслари билан иштирок этди.
- Грузияда анимацион фестивал ҳар йили ўтказилади,- деди форум меҳмонларидан бири, Батумидаги Tofuzi халқаро анимация фестивали директори Зураб Диасамидзе.- Бундай тадбирлар аудиториясининг катта қисми-болалар. Анимация уларга дунёни англаш, умуминсоний қадриятларни сингдиришга ёрдам беради ва образли қилиб айтганда, катта ҳаётга йўл очади.
22 апрелга қадар форум доирасида турли ёшдаги томошабинлар учун дунёнинг машҳур аниматорлари ва ўзбек киноижодкорлари томонидан яратилган кўплаб фильмлар намойиш этилиши режалаштирилмоқда.