"Бозорга ўтиш энди бошланмоқда"
Жаҳон банки Ўзбекистон иқтисодиёти бўйича навбатдаги ташҳисларини ўз ичига олган ҳисобот билан бўлишди.
2030 йилда ўртача даромадли мамлакатлар қаторига кириш вазифаси учун жон бошига миллий даромадларни йилига 9-10%дан кўпайтириб бориш кераклигини таъкидланган ҳолда, Ўзбекистон тарихида бунақаси ҳали бўлмаганлигини қайд этилади.
Бозор ислоҳотлари гарчи 30 йил аввал бошланган бўлсада, жараён жуда секин юз бераётгани, олдинда кўп вазифалар борлиги ва бозорга ўтиш аслида энди бошланаётгани кўрсатиб ўтилган.
Мамлакат олдида турган чақириқлар ўлароқ экологик жиҳатдан барқарор бўлмаган бизнес амалиётлари, ҳаддан зиёд оғир ва ўзбошимча давлат аралашуви, хусусий секторнинг молиявий ресурслар ва хизмталарга нисбатан чекланган имкониятлари, инклюзив ўсишнинг етарли эмаслиги — ўсиш камбағал қатламларни борган сари камроқ қамраб олмаётгани кабилар баён этилган.