25K114Telegramda ochish
Энг юқори нарх тавсияси бозорга қарши ишлайди Маъмурий тавсия доим бозорга қарши ишлайди. Тавсия доим нархни тавсия потологига олиб чиқиб қўяди. Агар ишлаб чиқарувчи ёки сотувчига энг юқори нарх тавсиясини берсангиз, у ўша энг юқори нархда сотади. Эсласангиз, эркин конвертация очилган 2017 йил 5 сентябрда аҳолига доллар сотиш учун тавсия этилган (коридор) энг юқори курс 8100 сўм эди. Ва табиийки, токи бозор ўзининг юқори қаршилиги ва қуйи тийилиши чегараларини ҳис этмагунча барча банклар долларни ўша тавсия этилган энг юқори курсда сотишни бошлаган. Орадан бир неча ҳафта ўтгандан кейингина ҳар бир банк ўзининг маржиналлиги ва ҳажмларини ҳисобга олиб, ўзгараётган талаб ва таклиф шароитида тавсия этилган потолоклардан чекина бошлаган. Бугун пойтахтда буханка чакана нархи бўйича тавсия этилган 2800 сўмлик потолок ҳам мана шунақа тескари самара берди. Бозор яхши ният, эзгу мақсад деган нарсаларни тушунмайди чунки. Ўша ҳокимиятдаги мажлисда қатнашган нон комбинатлари вакиллари борки, гар ишлаб чиқарувчига 2700 сўмлик тавсия берилаяптими, демак шу максимал нархдан фойдаланиш керак, деб тушунган. Ҳеч ким янги шаклланган ун нархлари бўйича қайта калькуляция қилиб ҳам кўрмаган, маржасини ҳисобламаган. Албатта бу юз беради, фақат кейинроқ, аввал бозор ҳовуридан тушиши керак, Чакана нархи 2800 сўмлик буханкалар сотилмай қолиши керак. Сотувчи ҳам, ишлаб чиқарувчи ҳам бозордан тескари сигналлар олиши керак. Қолипли ноннинг параллел бўйича ўринбосар ва рақобатчилари обинон ва қолипли бўлмаган оқ буханка нонларнинг нархи ҳам алоҳида таъсирга эга бўлади. Нима демоқчиман, агар тавсия бўлмаганида эди, бугун бозорда 3300 сўмга ҳам, 2600 сўмга ҳам буханка нонлари нархларига гувоҳ бўлган бўлардик. Тавсия мана шу шокни юмшатишни мақсад қилган, лекин бозорнинг биринчи кунида иложи бўлса шок юмшатилмаслиги, ўзининг эркин ҳаракатида мувозанатини топишига имкон бериш даркор. Майли, нимаям дердик, буям битта дарс.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin