Доллар/рубль жуфтлиги бизга муҳим эмас, рубль/сўм'ни мувозанатлаш керак
Ўтган куни ва кеча доллар/рубль жуфтлиги бўйича маятник яна кескин чайқалишни бошлади. 1 доллар курси соатлар ичида 50 рублдан 65 рублгача кўтарилди. Бунга умуман эътибор қаратмаслик керак. Бозор қоидаларидан ташқарида ва асосан техник сиёсий оқимда шаклланаётган рубль курси эртага 2 баробаргача арзонлашиши ёки 2 баробар қимматлашишидан ҳайратга тушишни ва савол беришни тўхтатиш лозим.
Россия, афсуски, асосий савдо ҳамкорларимиздан. Шунинг учун бизга рубль/сўм жуфтлигини шаклланиши ва уни бозорга мувофиқ, айни вақтида миллий иқтисодий манфаатларимиздан келиб чиқиб шакллантириш ўта муҳим.
Бизнинг иқтисодий манфаатлармиз эса рубль курсини аввал урушгача бўлган статус-квога қайтариш, кейин эса спекулятив, нотовар ва параллел импорт билан боғлиқ операцияларни ўтказишни имконсиз қиладиган даражагача туширишдан иборат бўлмоғи зарур.
Қайтараман, хоҳлашсин 1 долларни 70 тийин деб эълон қилишсин, хоҳлашсин 150 рубль деб белгилашсин. Ўзбекистон пул ҳокимиятининг шу кунлардаги вазифаси юз бераётган манипуляциялардан манфаатларимиз доирасида максимал ҳимояланиш бўлиши керак.
@the_bakiroo