23K129Telegramda ochish
Янги рекорд маъносига кўра пул ўтказмалари эмас, бу ғирт спекулятив диверсия Июнь ойида 2,34 млрд.долларлик пул ўтказмалари қайд этилган. Ўтган йилнинг июнь ойига нисбатан пул ўтказмалари ҳажми 3,25 баробарга ошган. 2022 йил май ойида 1,65 млрд.доллар пул ўтказмалари келиб тушганди (ўтган йилнинг майига нисбатан 2,7 баробарига кўп). Динамика ва суръатлардан ҳам билса бўладики, бу кўрсаткичлар меҳнат мигрантлари ва умуман ташқи трансфертлар характеристикаси билан боғлиқ эмас. Статистикамиз эртага бу кўрсаткичларни жами даромадларда ҳисобга қўшса, хатолик бўлади. Ўзбекистонлик мигрантлар сони 3 баробарга ошгани йўқ, ўзбекистонлик мигрантларнинг даромадлари йил давомида 3 бароварига кўпайиб қолгани йўқ. Юзага келган вазият пул ўтказмаларини ғирт спекулятив ва диверсия мақсадларида ишлатишга имконият бермоқда. Афсуски, бунга ҳеч қандай қаршилик кўрсатилаётгани йўқ, тўсиқ қўйилаётгани йўқ. Нақд валюта етишмовчилиги ҳам, нақд сўм етишмовчилиги ҳам бу оқибатлардир. Юборилган пул ўтказмаларининг ярмидан кўпини тижорат банклари сотиб олишга (хусусан мадад пуллари ҳисобига) мажбур бўлишмоқда ва бу билан муомаладаги пул массасини иқтисодий моҳиятдан ташқарида кенгайтиришга ҳисса қўшишмоқда.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin