21K115Telegramda ochish
Кўникиш Охирги ҳафтада 44-46 даража жазирамага кўникилди. Энди масалан, ҳарорат 38-40 даражага тушса, оромбахш салқинликдек туюлади. Варлам Шаламов "Колымские рассказы" тўпламларида шу ҳиссиетга кўп тўхталади. Колиманинг ўлим лагерларида ўтказган йилларини эслаб Шаламов 48-50 даража қахратон совуқдан кейин ҳарорат минус 38-40 гача совуқлар жудаям еқимли бўлишини, кеч баҳор ва қисқа ёзда ҳатто минус ҳароратда жуда қисқа вақт кўринадиган совуқ қуешда яланғоч тобланганида ҳис қилган роҳатларини ёзади. Одамзот комфортга, роҳатга ҳам, машаққатга, қийинчиликка ҳам жуда тез кўникади. Ва албатта бунда нима роҳат, нима машаққат экани ҳаммаси нисбий бўлади.

Arxivda shunga yaqin