26K536Telegramda ochish
Мен бу давлатни биламан Тармоқда поляк файласуфи Лешек Колаковскийнинг китобида "Социализм нима" деган саволга жавоблари таржима қилиниб, узатилди. Жуда қизиқ ва таниш. "Бюрократлар сони ишчилар сонидан тезроқ ўсувчи давлат; Одамлари ёлғон гапиришга, ўғрилашга маҳкум ва мажбур давлат; Қўрқоқлар мардлардан яхши яшайдиган жамият; Қонун ҳимоячилари жазо билан доимо ҳамфикр бўлувчи давлат. Жиноят қилмаган одам уйда милиция келишини кутувчи жамият; Баъзи одамлари умуман ўйлай олмаганлиги туфайли бахтли яшайдиган давлат; Одамлари ҳукмдорни алқагани учун яхши яшайдиган давлат; Лидерлари ўзини ўзи тайинлайдиган жамият. Ҳамширалардан кўра шпионлар, қамоқхонадаги жойлар касалхонадагига нисбатан кўп бўлган жамият; Тирания, олигархия, бюрократия; Одамларнинг кўпчилиги бахтсизлигини унутиш учун Худога мурожаат этувчи жамият; Қайси расм яхши эканлигини рассомдан кўра яхши билувчи давлат. Ўз фуқароларини сиёсат, иқтисод, адабиёт, фалсафа бўйича ягона қарашга эга бўлишини хоҳловчи давлат; Ҳукумат фуқароларнинг ҳуқуқларини белгиловчи, лек фуқаролари ҳукуматнинг ҳуқуқларини белгиламайдиган давлат; Шундай давлатки, бу ерда бир шахс бошқасига нисбатан 45 баравар кўп пул топади; Шундай давлатки, доимо ўзини ҳақ деб билади; Шундай давлатки, унинг тарихи сиёсатнинг хизматида; Шундай давлатки, бу ерда аҳмоқлар олим ҳисобланади. Докторга кўриниш учун бир нечта чиғириқдан ўтишга мажбур жой; Ким қандай танқид қилиниши белгиланувчи давлат; Газеталар мазмуни бир хил бўлган давлат". https://threadreaderapp.com/thread/1286330134262362114

Arxivda shunga yaqin