21K131Telegramda ochish
Россиянинг асл башараси: 25 йилга ҳукм қилинган серияли қотил "Жасорат" медали билан тақдирланди Жиноий тўда раҳбари сифатида камида бешта одамни ўлдиришда айбдор деб топилган ва 25 йилга ҳукм қилинган Иван Непаратов "Махсус ҳарбий операция топшириқларини бажаришда кўрсатган жасорати ва қаҳрамонлиги учун" "За отвагу" (Жасорат) медали билан тақдирланган. Қотиллик, фирибгарлик, таъмагирлик, ноқонуний равишда қурол сақлаш ва бошқа жиноятлари учун 25 йиллик ҳукмнинг 12 йилини турмада ўтказган Непаратов шу йил Украинадаги уруш ҳаракатларига ёлланган ва 5 август куни Донецк вилоятида ўлдирилган. "Жасорат" медали унинг вафотидан кейин берилган. Ҳарбий ҳаракатларда аскарларнинг етишмовчилигига дуч келаётган Россия қамоқхона ва изоляторлардан энг каззоб жиноятчиларни аскарликка ёллаши тобора авж олмоқда. Ёллаш учун айнан "қотил ва қароқчилар" изланилаётгани яширилаётгани ҳам йўқ.

Arxivda shunga yaqin