3.5K18Telegramda ochish
Мамлакатда юзага келган ижтимоий-сиёсий вазиятда ва СССРда Фавқулотда ҳолат давлат комитети тузиш тўғрисидаги қарорга кўра, Ўзбекистон ССР Олий Кенгаши Раёсати ва Ўзбекистон ССР Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар раҳбарлари иштирокида 1991 йил 20 августда бўлган қўшма мажлисининг Баёнотига мувофиқ, шунингдек, ижроия, ҳуқуқни муҳофаза қилиш ҳамда бошқа ҳокимият ва бошқарув органларининг ишларида зиддиятларга йўл қўймаслик мақсадида қуйидагилар белгилаб қўйилсин: 1. Ўзбекистон ССР ҳудудида ҳокимият ва бошқарув идоралари, корхоналар, ташкилотлар ҳамда муассасаларнинг қабул қилган барча қарорлари ва уларнинг ижроси СССР ва Ўзбекистон ССР Конституцияларига ҳамда қонунларига, Ўзбекистон ССР Президентининг фармонларига, Ўзбекистон ССР Олий Кенгаши билан Ўзбекистон ССР Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ҳамда фармойишларига сўзсиз мос келиши керак. 2. СССРда Фавқулотда ҳолат давлат комитетининг СССР Конституцияси ҳамда қонунларига, Ўзбекистон ССР Конституцияси ҳамда қонунларига зид келадиган фармонлари ва қарорлари ҳақиқий эмас, деб ҳисоблансин. Мазкур Фармон имзоланган вақтдан бошлаб кучга киради. Ўзбекистон Совет Социалистик Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ Тошкент ш., 1991 йил 21 август, ПФ-236-сон

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin