18K120Telegramda ochish
Фронтга етмай қирилишаяпти Мобилизация қилинган ва фронтга юборилган россияликларнинг 200- юкка айлана бошлагани янгилик эмас. Лекин фронтга етиб бормай, полигон ва казармаларда ўлаётгани, сафарбар қилинганларнинг украина ўқидан эмас, дедовшина, совуқдан, пичоқдан, юракдан, ароқдан кетишни бошлагани қизиқ. Бирон кун йўқки шундай янгиликка кўз тушмаётган бўлса. Кеча оқшом ҳам мустасно эмас. Белгороддаги полигонлардан бирида иккита мобилизация қилинган тожикистонлик казармада пулеметдан ўт очган, ўн битта ўрис аскари ўлган, ўн бештаси яраланган. Ҳозирча. Бу хабарда ҳаммаси қизиқ. Тожикистонлик сафарбар қилинганлар ҳам. Ўлган ва яраланган ўрис аскарлар ҳам. Лекин уларни бир нарса бирлаштириб туради: Путин учун шарафсиз ва шармандали ўлим.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin