Оёқ билан овоз бериш ҳақида
Танлов ва бозор мавжудлигида истеъмолчи рағбатлантиради ёки истеъмолчи жазолайди. Прокуратура ёки регуляторнинг ўрни мавжуд, лекин истеъмолчи қароричалик муҳим эмас.
Ўнлаб банкларниинг мижозиман, лекин асосан битта А иловасини ишлатаман. Бу менинг афзаллик қидириш орқали келган танловим. А банкнинг А иловаси, бошқа бир А банкнинг А иловаси, учинчи А банкнинг З иловаси орқали таклиф этиладиган маҳсулот ва хизматлари балки ким учундир арзон, балки тез, балки қулай, балки кредит олиш учун охирги чорадир - бу уларнинг танлови. Қатор банклар борки, ҳеч қачон оёқ босмайман. Бу менинг танловим.
Илгари вақтим камроқлигида навбатда туришни ёқтирмасдим ва асосан кассаси доим бўш турадиган М тармоқларида савдо қилардим. Ҳозир вақтим мўлроқ. Шунинг учун К тармоқлари мен учун маъқулроқ. Бу менинг танловим.
Боско билан Қибрайда юргандик, Я карта иловаси бизга йўл дея қий далани кўрсатди. Шундан буён Я иловасидан фойдаланмайман. Бу менинг танловим.
Пандемиягача Э иловаси орқали овқат буюртма берардим. Кейин таъби нозик Давлетов Б яхши бўп қолди деб қолди. Синаб кўрдим. Ёқди ва Б хизматидан фойдалана бошладим. Бу менинг танловим.
Бундай мисолларни яна кўп давом эттириш мумкин. Танловлар мавжудлиги шароитида биз бош билан фикр қилсакда, доим "оёқ билан қарор қиламиз".
Шунинг ўзи жазо, Кетганимиз жазо. Келганимиз рағбат.
@the_bakiroo