Ижтимоий тармоқларда "Anor bank"нинг кредит маҳсулотлари ҳақида турлича танқидлар тарқалмоқда.
Албатта танқидий ёндашувларга тоқатли бўлиш зарур, айни вақтда носоғлом рақобат, ноқонуний рағбатга элтувчи келишувларга ишоралар ёки ҳалол бўлмаган воситалар ишлатиладиган мақсадли хуружларни ҳам эътиборсиз қолдириб бўлмайди. Бу нафақат "Anor bank", балки очиқ бозорда фаолият юритувчи ҳар бир субъектга тааллуқли масала. Мижозлар ва банк ўртасидаги муносабатлар эркин танлов, соғломлик ва ўзаро розилик устига қурилиши зарур.
Банк ўзининг расмий саҳифалари орқали мазкур ҳолат юзасидан муносабат билдирмоқда. Банк нуқтаи назарига кўра, бундай хабарлар етарлича ўрганилмаган ҳолда, асоссиз фактлар билан тарқатилмоқда.
- https://t.me/anorbank/739@anorbank